[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.11.2020. Меҳр-оқибат, эзгулик, хайру саховат — халқимизга хос одат. Бу эзгу одатлар касаба уюшмаларига бегона эмас. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради. Бу каби хайрли ишларда Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, бирлашма томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон туманидаги ногиронлиги бўлган аёллар учун мўжалланган “Қудаш мурувват уйи”га ташриф буюрдилар. Улар билан дилдан суҳбатлашиб, ўксик кўнгилларидаги кемтикка оз бўлса-да хурсандчилик киритиш, кўнгилларини кўтариш учун совғалар улашдилар.

Бугунги кунда  мурувват уйида 360 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар истиқомат  қилади. Атрофи  алвон гуллар ва манзарали дарахтлар билан ўралган  мазкур муассаса эшиги саховат   йўлини тутган мурувватли кишиларга доимо очиқ.

Улар билан бу галги учрашув ҳам ҳақиқий байрамона тадбирга айланиб кетди.  Мурувват уйида истиқомат қилаётганларнинг кўнглини кўтариш, дилларини хушнуд этиш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар, рақс ва қўшиқлар ташкил этилди.

Ғанишер Пайзиев

Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси