23.11.2020. Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитасининг I таъсис Конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур Конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Баҳодир Султонов, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Музаффар Темиров, Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ва тармоқ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этди.
Конференцияни Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда “Янгиланаётган Ўзбекистон” шиори остида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда туризм, маданият ва спорт соҳалари ҳам туб янгиланиш босқичидан ўтиб, мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун ўз ҳиссасасини қўшиб келаётганлигини таъкидлади. Янги ташкил этилган қўмита ҳеч шубхасиз маданият, спорт ва туризм соҳасида меҳнат қилиб келаётган касаба уюшма аъзоларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши, уларга эътибор ва ғамхўрлик янада кучайишини қайд этиб ўтди.
Конференция кун тартибида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитасини ташкил этиш, қўмита таркибини, бирлашган қўмита раиси ва раис ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Конференцияда 19 нафар раёсат аъзолари сайлаб олинди. Шундан сўнг ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси раислигига жамоатчилик асосида Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Маназурахон Акрамова сайланди. Раис ўринбосари этиб, Фарғона вилоят маданият бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Ферузахон Умарова сайланди.