24.11.2020. Жорий йилнинг 21 ноябр куни Тошкент Давлат Аграр Университетининг Ўқув семинар залида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг вилоят бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари кадрлар йўналиши ходимлари учун ўқув – тренинг машғулоти ўтказилди.
Ўқув тренингда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Х.Умаров ва Ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ш.Бегимкуловалар томонидан Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, халқаро ва миллий меҳнат стандартлари, касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари, жамоа шартномасини тузиш бўйича тавсиялари мавзусида маъруза қилдилар.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асослари, меъёрий хужжатлар билан ишлаш, мехнат хуқуқий муносабатлари, мехнат низоларни бартараф этиш йўллари мавзуларида маърузалари тингланди.