26.11.2020. Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари-Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиев, Энергетика вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот раҳбарлари,туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари раисилари, йирик корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.
Тадбирни Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Тоғаева очиб, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг VIII Қурултойи ва завод бошланғич касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг сўзни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари-Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиевга берди. Қ.Қирғизалиев ўз чиқишида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихида биринчи маротаба Давлат раҳбарининг касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи қурилтойи иштирокчиларига табрик йўллаганини, табрикда касаба уюшмаларига ката ишонч билдирилганлиги ва шу билан бир қаторда масъулият юкланганлиги, муҳтарам юртбошимиз томонидан 11 ноябрь кунини “Касаба уюшмалари куни” деб белгилаш ҳамда касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш таклифини киритганини, касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи қурилтойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга йўллаган Мурожаати тўғрисида, касаба уюшмаларининг кейинги беш йилликка мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисида батафсил гапириб ўтди.
Шундан сўнг Навоий кон металургия комбинати касаба уюшма қўмитаси И.Рахматов сўз олиб, ҳозирги кунда касаба уюшмаларининг жамиятда тутган ўрни, роли ҳамда касаба уюшмалари фаолиятига баҳо бериб, касаба уюшмалари тўғрисидаги янги қонун бўйича ва меҳнат инспекцияси ташкил этилганлиги ҳақида гапириб ўтди.
Тадбир савол-жавоб тарзида олиб борилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга касаба уюшмаси вакиллари томонидан жавоблар берилди.
Тадбирдан сўнг касаба уюшмалари Меҳнат инспекцияси бошлиғи ҳамда инспекторлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлигида ишчи-меҳнаткашлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан танишиб чиқдилар.
Инспекция томонидан жамоатчилик назорати ва тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Касаба уюшмалари Меҳнат инспекцияси