[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.11.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Меҳнат инспекцияси томонидан Жиззах вилоятидаги “Жиззах ҳудудий газ таъминот” АЖ, “Жиззах нефт база” МЧЖ, унинг Дўстлик ва Иржар филиалида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилиб, соҳа масъулларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганишлар чоғида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида ташкилотларга, иш жойларига борилди.

Ходимлар билан ўтказилган суҳбат ва сўровномалар орқали иш вақти меъёрларига амал қилиниши, ойлик иш ҳақининг ўз вақтида берилиши, корхонага ишга қабул қилиш жараёнида коррупция ҳолатига йўл қўйилмаганлиги, меҳнат таътилига чиқиш жадвалларига амал қилиниши, махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши, яратилган меҳнат шароитлари, ювиниш, дам олиш хоналари аҳволи каби йўналишларда уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Жамоатчилик назоратининг натижалари бўйича маълумотнома, кўрсатма шаклдаги якуний ҳужжат тайёрланиб, якуний ҳужжатда баён этилган тавсиялар ва таклифлар иш берувчилар томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиниши, иш берувчилар кўриб чиқиш натижалари ҳақида тегишли касаба уюшмаларини хабардор қилиши назоратга олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси томонидан корхона ва ташкилотларда жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси