26.11.2020. Барчамизга маълумки касаба уюшмалари жамиятнинг ажралмас бир қисми ҳамда кенг қамровли жамоат бирлашмаси сифатида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш борасида давлатнинг энг яқин ҳамкори бўлиб келмоқда. Жамоат ташкилотларидан фақат касаба уюшмаларигина меҳнаткашларнинг вакили сифатида иш берувчилар билан жамоа шартномалари ва келишувларини тузадилар ва ўз меҳнаткашларини ҳимоя қиладилар. Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 2020 йилнинг 26 ноябрь куни “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида видеоконфренцалоқа шаклидаги давра суҳбатида ушбу масалалар кенг муҳокама этилди.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан вилоятимизда аҳолининг реал даромадларини ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий масалаларни ечиш борасида олиб борилаётган тизимли ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимларини махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, қишлоқ хўжалиги ходимларига бериладиган кафолатлар ва шунга ўхшаш саволларга аниқ ва батафсил жавоблар берилиб, келгусида ушбу йўналишлардаги ишларни кучайтириш борасида келишиб олинди.
Х.Ғофурова
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими
етакчи мутаҳассиси