[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

No images found in the content.

12.01.2021. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан Бош прокуратурада Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ­Республика кенгаши билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши Бош прокуратура ва прокуратура органлари билан бир неча йиллардан буён ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, 2020 йил 10 августда Бош прокуратура ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олинди.
Соҳа вакилларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фидокорона меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида касаба уюшмалари билан ҳамкорлик нафақат ходимлар, балки иш берувчилар учун ҳам манфаатли бўлиб, иш самарадорлиги ошишига ҳисса қўшади.
Тадбирда ҳамкорликни ривожлантириш, давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги хизматлари ва алоҳида ташаббуслари учун Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши раиси Анваржон Абдумухторов Бош прокурорнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.