19.01.2021. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган 5 та устувор ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Сирдарё иссиқлик электр странцияси” АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда корхона Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг 2021 йил учун мўлжалланган йиллик режаларига асосан 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 2021 йил 12 январ куни “Ким Ватанга содиқ бўлса, Мендирман ўша” шиори остида “Юртимиз ўғлонлари” кўрик-танлови тасдиқланган низомга асосан бўлиб ўтди. Ушбу кўрик-танловда қуйидаги жамоалари иштирок этишди: – “Сирдарё иссиқлик электр странцияси” АЖнинг “Энерго+” жамоаси; – 99440-ҳарбий қисмининг “Ватан ўғлонлари”; – ОБЁХТТЭБ нинг “Fairmans” жамоаси. Кўрик-танловда Ширин шаҳар хокими С.Т.Султанов, Ширин шаҳар маданият бўлими рахбари ва мутахассислари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ширин шаҳар Кенгаши раиси У.Усмоновалар ҳамда корхона маъмурияти томонидан Бош директор З.Я.Халиков, Касаба қўмитаси уюшмаси раиси К.А.Мусаева қатнашишди. Кўрик-танлов жамоалар низомда белгиланган шартлар бўйича беллашди. Танлов иштирокчилари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. “Сирдарё иссиқлик электр странцияси” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси К.А.Мусаева.