[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.02.2021. Президентимизнинг 2020 йил 6 ноярбдаги «Ўзбекистоннинг янги тараккиёт даврида таълим –тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 6108- сон Фармонининг 9-бандиижросини таъминлаш ҳамда сихатгохларга эътиборни кучайтириш мақсадида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  Кенгшаи ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарорига асосан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  қарори чиқарилди.

Қарорга асосан  касаба уюшмалари  томонидан мактаб рахбарлари 3 йилда 1 маротаба, ўқитувчилар 1 йилда бир маротаба сихатгохларда бепул даволаниши белигилаб берилди. Вилоятимизда  халқ таълими бўлими раҳбари ва методисти, мактаб директорлари, туман рейтингида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган мактабларнинг илғор ўқитувчиларининг 555  нафар рўйхати  вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан касаба уюшма назорати асосида  шакллантирилиб берилди.  Жорий йилнинг 25- январ кунидан  “Чортоқ” сиҳатгохига 7 нафар, “Косонсой”  сихатгоҳига 6 нафар ҳамда Фаргона вилоятимизнинг “Чимён”  сихатгохига  22 нафар халқ таълими бўлими методистлари  ва  мактаб директорлари   согликларини мустахкамлаш учун юборилди.

Сихатгохда уларни согликларини тиклаш билан бир қаторда дам олишларини мазмунли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 29-январ куни  Фаргона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда  вилоятимиз ёш хонанда ва созандалари ҳамда ўқувчи-ёшлари томонидан  концерт дастури  такдим этиилиб, касаба уюшмалари    томонидан  уларга эсталик сифатида китоб совға этилди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмасининг раис ўринбосари иштирок этиб, дам олувчи  халқ таълими рахбари  ва мактаб директорларига  узининг самимий  тилакларини билдирди.

Бундай тадбирларнинг давомийлиги йўлга қўйилди. 

Л.Ахмедова

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси