10.02.2021. Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари пиёда юриш машғулотларига саёҳат, зиёрат, саломатлик ва кайфият руҳиятини сингдирмоқда. Жисмонан чиниқиш, кўхна шаҳардаги мўтабар масканлар, тарихий қадамжолар ташрифига уйғунлаштирилмоқда.
Турмуш тарзимизга тобора чуқурроқ сингиб бораётган 5 минг қадам пиёда юриш одатини мазмунан бойитишга интилаяпмиз, – дейди давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Феруза Қиличева. – Ҳар чоршанба эрталаб соат 6.00 дан то 8.00 га қадар оммавий равишда эътироф этилган манзиллардан юриш бошлаймиз.
Ҳафтанинг шанба куни А.Навоий Номли истироҳот боғи, Чоршанба ишдан сўнг “Локоматив” спорт комплексида касаба уюшмаларининг оммавий спорт тадбирлари ташкил этилаётир.
Бу галги субҳидамни жамоат ташкилоти вакиллари Мирзо Улуғбек обсерваториясига туташ майдонда қаршилашди. Пиёда юриш “марши” баробарида “Афросиёб” музейи Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Хазрати Ҳизир мажмуаси, Бибихоним мачит ва мақбараси, Регистон майдонидаги Шердор, Тилла-кори, Улуғбек мадрасалари, Амир Темур мақбаралари бўйлаб зиёратдан сўнг Соҳибқирон ҳайкали майдонида якунлашди. Босиб ўтилган Тадбир қатнашчилари босиб ўтилган 8200 қадам танага чарчоқ эмас, қувват бахш этганлигини ҳис этишди.
Ишга қушдек енгил тортиб келдик, – дейди касаба уюшмалари хотин-қизлар қўмитаси раиси Шарқия Боқиева.- Бирлашма ташаббуси билан ташкил этилаётган пиёда юриш тадбирлари руҳиятга ҳам кайфиятга ҳам саломатликка ҳам катта фойда бермоқда.