[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.03.2021. Ширин шаҳар “Энергетика коллежи”да  “Энергетика вазири ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида имзоланган 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ДАСТУРИда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Дастурда юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ёшлар билан очиқ мулоқотлар  ташкил этиш мақсадида Энергетика тармоғи раҳбарияти ва тармоқда фаолият юритаётган ёш касаба уюшма аъзоларининг учрашувларини ташкил этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларга бўлган эътибор, ҳар бир ёшларнинг фикр ва ғояларини жойларга чиқган ҳолда ўрганиш ҳамда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш тўғрисидаги ташаббусларидан келиб чиқиб, 2021 йил 27 феврал куни Ширин шаҳар “Энергетика коллежи”да, “Энергетика вазири ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Саидаббасович Султанов ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Фарход Мамурович Абдурахманов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Шуҳрат Тўраевич Қурбонов ҳамда энергетика тизимида фаолият юритаётган 150 нафар ёшлар иштирок этишди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, иштирокчилар учун барча зарур шароитлар яратилди. Жумладан; йиғилиш ўтказилган коллеж фаесида фуршет ташкил қилиниб, кофе-брейк ва тушликлар ташкил қилинди. Бундан ташқари ҳар бир иштирокчининг тана ҳароратлари ўлчаниб, тиббий ниқоблар тарқатилди. Очиқ мулоқотда қатнашган мехмонлар ва иштирокчи ёшларга “Sirdaryo IES” АЖ Касаба уюшма қўмитаси томонидан тарқатма материаллар (блокнот, ручка) лар улашилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Саидаббасович Султанов очиб берди ва бугунги кунда энергетика тизимида қилинаётган ишлар ҳамда янгиликлар ҳақида йиғилганларга ўзларининг фикрларини билдириб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил қилинган ушбу учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Вазирга юзланишди, шу билан бирга барча берилган савол ва таклифлар ижроси бўйича мутасадди ва масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари Энергетика вазири томонидан “Sirdaryo IES” АЖда ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган 20 нафар ишчи ходимларга Тошкент Давлат техника унверситетига контракт тўловларини тўлаб бериш тўғрисидаги сертификатлар учун контракт грант сертификатлари топширилди. Шундан сўнг Алишер Саидаббасович, “Sirdaryo IES” АЖнинг “Ёшлар кутубхонаси” учун 100 дона бадиий адабиёт китобларни совға қилди. “Sirdaryo IES” АЖ корхонасида меҳнат қилаётган ёшлар номидан Энергетика вазири А.Султановга эсдалик совғаси сифатида статуэтка топширилди.

Тадбир сўнгида, “Энергетика коллежи” ҳовлисига Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири А.Султанов ва бир гурух ёшлар “Эко-акция” ўтказишди ҳамда янги ниҳоллар экишди. Шундан сўнг Энергетика вазири ва ёшлар эсдалик учун суръатларга тушишди.

Очиқ мулоқат тарзида ўтказилган ушбу тадбирдан сўнг бошқа вилоятлардаги корхоналар ёшлари ва тизимда фаолият юритаётган ёшлар билан “Sirdaryo IES” АЖ корхонасига экскурсия уюштирилди. Ушбу экскурсия беш гурухга бўлинган ҳолда ташкил қилиниб, бугунги кунда корхонада амалга оширилган ишлар, модернизация жараёнларида ёшларнинг тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Корхонанинг ишлаш жараёни билан танишиш ва унинг бугунги кундаги нуфузини янада ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари (ОАВ) жумладан “Ўзбекистон миллий телерадио компанияси”, “ZO’R TV”, “Sevimli” телеканали, “Сирдарё вилоят телевидиняси” мухбирлари ва журналистлар, маҳаллий газетадан ҳам вакиллар иштирок этишди.

“Энергетика Вазири ва ёшлар учрашуви” кўтаринки руҳда ташкил қилинди ва ўтказилди.

Б.Абдуллаев

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар ишлари бўлим мудири