[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.07.2021. Барчамиз учун ҳурматли, ўзбек халқининг буюк Сардори, муҳтарам Шавкат Миромонович!

Таваллуд айёмингиз муносабати билан Сизни олти миллионлик аъзога эга бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номидан самимий қутлаш шарафига муяссар бўлганимиздан ниҳоятда бахтиёрмиз!

Сиз томонингиздан бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик, ошкоралик ва демократик тамойилларга асосланган ислоҳотлар халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан бирга жамият ҳаётининг барча бўғинларида том маънодаги янгиланиш ва ижобий ўзгаришларни рўёбга чиқармоқда. Дунё мамлакатлари, шу жумладан Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистон довруғини дунёга ёйиш йўлидаги буюк хизматларингиз энг юксак эътирофга лойиқдир. Мазкур йўналишлардаги ишларнинг барчаси Янги Ўзбекистон тарихининг энг сара саҳифаларига олтин ҳарфлар ила битилмоқда, десак сира муболаға бўлмайди. Зеро Сизнинг раҳбарлигингизда инсон манфаатларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровдаги тизимли ишлар кўп йиллар давомида Ватанимиз равнақи ва ободлиги, миллатимиз ривожи йўлида хизмат қилажак!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Сизнинг ушбу машаққатли ва жасоратли фаолият йўлингизда ҳамиша камарбаста эканлигини билдиришдан бағоятда фахрланамиз!

Буюк ўзбек халқи бугун Сиз томонингиздан барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганининг ўзиёқ, Сизнинг фаолиятингизга халқимиз томонидан берилган энг юксак баҳодир. Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар Ўзбекистон фуқароларининг буюк ва барқарор келажак, юрт тинчлиги, фарзандлари камоли ва бахтини кўриш каби орзуларини рўёбга чиқариб, эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Сиз олиб бораётган пухта ўйланган, республикамизни янада тараққий эттиришга йўналтирилган одилона ва оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлайди ҳамда инсон манфаатлари йўлидаги демократик ислоҳотларни изчил давом эттиришда ягона мақсад йўлида жипслашиб, бир жамоа бўлган ҳолда, юрт тараққиёти йўлида хизмат қилишга доимо тайёр!

Сизга Ватанимиз равнақи, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги келгуси ишларингизда улкан муваффақиятлар, янги зафар ва омадлар тилаймиз!

Яратган Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахт ва омад доимо ёр бўлишини насиб этсин! Бошингиз доимо омон бўлсин!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

24.07.2021