[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.07.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари олдида турган вазифалар” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъуллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро анжуманнинг мазмун-моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, иштирокчиларга давлатимиз раҳбарининг Халқаро конференцияда сўзлаган “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзуидаги нутқидан келиб чиқиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар муҳокама этилди.

Давра суҳбати давомида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолар ва мамлакатимиз аҳолисига Мурожаати”  ўқиб эшиттирилди. Касаба уюшма фаоллари ҳамда етук мутахассислар томонидан ушбу мурожаатни вилоятдаги хар бир корхона ва ташкилотдаги ишчи-ходимларга етказиш, унинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар бериш, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тушунтиришлар олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати