[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.10.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё  вилоят Кенгаши томонидан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Байрам тадбирига 100 нафарга яқин ўқитувчи ва мураббий, соҳа фахрийлари ҳамда ёш мутахассислар таклиф этилди.

Тантанали тадбирда сўз чиққанлар бугун мамлакатимизда устоз ва мураббийларга кўрсатилаётган эътибор, соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тўғрисида алоҳида тўхталдилар. Касаба уюшмалари томонидан педагогларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу мақсадда Жамоа шартномаларига киритилаётган янги меъёрлар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон касаба  уюшмалари Федерациясининг  Сурхондарё  вилоят кенгаши  раиси А.Аҳмедов хамда Ўзбекистон  таълим ва  фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси  М.Тоғаевалар сўз олиб,  барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан  самимий қутладилар. Тадбирга йиғилган соҳа ходимлари ва фахрийларига касаба уюшмаларининг Ташаккурномалари ва совғаларини тақдим этдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати