10.11.2021. 2021 йилнинг 8 ноябрь куни Жиззах шахрида жойлашган “JIZZAKH TEXTILE” хорижий корхонасида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” ғояси остида “Ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” доирасидаги тадбир ўтказилди.
Тадбирда хорижий корхонаси ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи О.Холжўраев ҳамда корхона ишчи ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни О.Холжўраев очди ва сўзни Жиззах вилояти Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Кулбоевга берди.
М.Кулбоев ўз сўзида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” этиб белгиланганлигини ва бу кун барча меҳнат жамоаларида катта кўтаринки руҳда нишонланаётганлигини маълум қилди. “JIZZAKH TEXTILE” хорижий корхонасида ҳам касаба уюшма қўмитаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мухандиси томонидан ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётганлиги ишлар ҳақида гапириб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, Қонунга асосан касаба уюшмалари инспекцияси ташкил этилганлигини, инспекциянинг фаолияти, ходимларнинг ижтимой-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш, риоя қилинмаслик натижасида содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида маълумотлар берилган.
Тадбир давомида корхонадаги фаол, ишда бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга касаба уюшма қўмитаси томонидан таёрланган эсдалик совғалари топширилди.
Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори
И.Жабборов