[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.11.2021. Куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюроси ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассиси Ясмина Папа, ХМТ халқаро эксперти Лилия Качкинбаева, ХМТнинг Ўзбекистондаги Миллий координатори А.Ханходжаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосарлари Б.Махмадалиев, Я.Файзуллаев ва Федерациянинг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Учрашувда 2021−2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси, ижтимоий суғурта, норасмий банд бўлган ходимларни ва ишловчи оналарни ижтимоий суғурта тизими билан қамраб олиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳамда норасмий бандликдан расмий бандликка ўтиш масалалари муҳокама этилди.

ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюроси ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассиси Ясмина Пап Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишларни, шу жумладан, бу борада миллий стратегия ишлаб чиқилаётганлигини юқори баҳолади. Шунингдек, бу ишларни амалга оширишда Ўзбекистон касаба уюшмамалари Федерациясининг иштирокини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Муҳокама доирасида томонлар ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш, норасмий бандликдан расмий бандликка ўтиш, ХМТнинг “Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида”ги 102-сонли Конвенциясини ратификация қилиш масалалари бўйича фикр алмашишди ва таклифлар билдиришди.

ХМТ вакиллари ва Федерация масъуллари томонидан мазкур вазифаларни амалга оширишда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси фаолиятини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув сўнгида муҳокама этилган масалалар бўйича келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмаларит Федерацияси Матбуот хизмати