02.12.2021. Касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилоят кенгаш вилоят бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Ҳисоргеология” давлат унитар корхонасида Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз ва Китоб туманлардаги касаба уюшмасига аъзо ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари иштирокида “Корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитини янада яхшилаш ва меҳнатни муҳофазаси қилиш ишларини ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори А.Хўжақулов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассис О.Ҳазратқулов ҳамда вилоят бандлик бош бошқармасининг давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори Б.Бобоев маъруза қилди.
Маърузачилар томонидан меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига ҳамда ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларга чалинишларнинг олдини олишга иш берувчилар эътиборини кучайтириш, ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш ва билимларини ошириш, тиббий кўрикларни ўз вақтида ташкил этиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат шароити зарарли ва хавфли бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда меҳнат қилувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ишловчиларни махсус кийим, пойафзал, шахсий ҳимоя воситалари, сут ва унга тенглаштирилган маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Ўқув семинар сўнггида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Акмал Абдиев