[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.12.2021. Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан республикамизда эълон қилинадиган меҳр-мурувват ойлигида ногиронлик муаммоларининг ечими борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, барча ҳудудларда оммавий-маданий ва хайрия тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Мазкур жараёнда амалга оширилаётган ишларга Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Хусусан, 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлигида барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларининг фаол иштироки таъминиб, ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Касаба уюшма фаоллари томонидан кексалар, ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига бориб хабар олиниб, уларга манзилли моддий ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда, совға-саломлар ҳадя этиб, кўнгиллари кўтарилмоқда.

Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда ногирон бўлиб қолган, касб касаллигига чалинган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун квоталанган иш ўринларининг ажратилганлиги ва уларни тўғри банд қилинганлиги устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Жумладан, “Навоий ИЭС” АЖ Касаба уюшма қўмитаси томонидан мазкур сана муносабати билан корхонада ишлаб кетган 20 нафар ногиронлиги бор пенсионер моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.

Маданият, спорт ва туризим ходимлари касаба уюшмасининг Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси ташаббуси вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида меҳнат қилаётган, кўришда нуқсони бўлган 8 нафар ходимга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Мазкур тармоқ касаба уюшмасининг Фарғона вилоят бирлашган қўмитаси томонидан Фарғона  “Мурувват уйи” тарбияланувчиларининг 10 нафари ҳамда “Саховат уйи”да яшовчиларнинг 16 нафарига мехр-мурруват кўрсатилиб, моддий қўллаб-қувватланди.

Мадания, спорт ва туризм ҳодимлари касаба уюшмасининг Наманган вилоят бирлашган қўмитаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида меҳнат қилаётган, кўришда нуқсони бўлган 19 нафар ходим тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгаши томонидан Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Қўрғонтепа Мурувват уйида “Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин”  шиори остида маданий тадбир ташкил этилди.

Навоий вилоят  Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ҳамда туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ташаббуси билан меҳр-мурувват ойлиги муносабати билан 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, техник реабилитация воситаларига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслардан 5 нафари эшитиш мосламаси, 3 нафарига ҳасса, 3 нафари аравача билан таъминланди.

Шунингдек, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан тумандаги ногиронлар хонадонидан хабар олинди. Бухоро давлат тиббиёт институти касаба уюшма қўмитаси томонидан вилоятдаги 24-сонли ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати ўкувчилари ҳамда вилоят кўзи ожизлар жамияти ходимлари ҳолидан хабар олиниб,  совғалар топширилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, хусусан, жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ногиронлиги бўлган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари билан бирга улар ўртасида спорт тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Хусусан,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Кўнгилларни шод этишга шошилинг” шиори остида ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида шахмат-шашка бўйича мусобақалар ўтказилди. Тадбирда Наманган туманидаги таълим муасасаларида якка тартибда таълим олаётган 30 нафар ногиронлиги бор  ўғил-қиз диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Мазкур йўналишлардаги савобли ишлар тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари томонидан жойларда давом эттирилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан жойларда ташкил этилаётган тадбирлар карантин чораларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати