[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.12.2021. Бир кун аввал видеоконференцалоқа форматида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашишга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Россия атом энергетикаси ва саноат ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Беларус ва Қозоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Конференцияни табрик сўзи билан Россия атом энергетикаси ва саноат ходимлари касаба уюшмаси раиси Игор Фомичев очди. Россия Федерацияси тармоқ касаба уюшмаси раиси меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул усулларини излаш бўйича ижтимоий шерикларнинг турли давлатларининг тажриба алмашиши ва ўзаро ҳамкорлиги долзарблигини таъкидлади.

Конференциянинг асосий вазифалари қуйидагилар бўлди:

  • меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хавфсизлик маданиятини кўтаришга эътиборни кучайтириш ва меҳнат муносабатлари иштирокчилари ўртасида конструктив мулоқотни талаб қилувчи ижтимоий шерикларнинг ўзаро ҳамкорлиги тизимини йўлга қўйиш;
  • ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий шериклар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш йўналишлари ва усулларини таклиф этиш;
  • хавфсизлик даражасига таъсир кўрсатган шартлар, ҳаракатлар, ҳодисалар, ёндашувлар, меъёрий-ҳуқуқий базани аниқлаш мақсадида, 5 йил давомида ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар динамикасини таҳлил қилиш.

Конференция давомида иштирокчилар РОСАТОМ ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, қурилаётган хорижий атом энергетика объектларида хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни тингладилар, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни ташкил этишда янги ёндашувларни амалий қўллаш масалаларини муҳокама қилдилар.