[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

20.12.2021. Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги 13 та умумтаълим мактаблари ўқувчилар ўртасида “Менинг Президентим” танловининг илк босқичи ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда” мавзусида эссе ёзган 237 нафар ўқувчи орасида ғолиб бўлган 11 нафар йигит-қиз шаҳар босқичида қатнашди. Бу босқичда қатнашчиларга “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар” мавзусида иншо ёзиш топшириғи берилди.

Танлов якунларига кўра, 3-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Лазиза Қиёмова фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ҳамда вилоят босқичига бериладиган йўлланмага эга бўлди. 12-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Азиза Тиловова иккинчи, 8-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Муниса Ҳамроева ҳамда 13-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Мафтуна Исломовалар учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Танлов ғолибларига Зарафшон шаҳар халқ таълими бўлими ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зарафшон шаҳар бўлими кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Линура Останаева

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зарафшон шаҳар кенгаши раиси