[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

No images found in the content.

25.01.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бу каби тадбирлар қўшма корхона шаклидаги «Akfa Assembly» МЧЖ, Тошкент металл заводи, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаларида ҳам ўтказилди. Бу жараёнда касаба уюшмалари раисларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномасининг янги макетидан фаолиятда фойдаланиш, ходимларга иш ҳақининг ўз вақтида берилиши, меҳнат муҳофазаси, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, аёллар ва ёшларга қўшимча имтиёзлар, жамоа шартномаси мажбуриятларининг бажарилиши учун томонлар жавобгарлиги ҳақида тушунчалар берилди. Ушбу бошланғич ташкилотлар касаба уюшмалари раислари амалий ёрдам давом эттирилиши, айниқса, янги сайланган бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари учун тармоқлар кесимида семинар, давра суҳбатлари ўтказиб турилиши айни муддао бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Равшан Маҳмадалиев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши масъул ходими