11.02.2022. Жиззах шаҳри, Олмазор МФЙ, Меҳнатобод кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаро Жўраев Жасуржон Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига 2021 йил 04 октябрдаги қилган мурожаатида 2019 йилнинг 01 февралидан “Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонасида “Савдо агенти” лавозимида ишлаб туриб, 2020 йилнинг 29 январ куни йўл траспорт ҳодисасига учраб, оғир тан жароҳати олганлигини, бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилганлигини ва иш берувчи томонидан тасдиқланиб, “Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонаси томонидан ҳисобга олинганлигини, олган тан жароҳати бўйича 29-сонли Жиззах туманлараро ТМЭКнинг 2020 йил 19 декабрдаги № 002156-сонли хулосасида III-гуруҳ ногирони, 15 фоиз касбий меҳнат фаолияти йўқотганлик даражаси белгиланганлигини маълум қилган.
Шундан сўнг Ж.Жўраевнинг мурожаати вилоят Кенгашининг меҳнат инспекцияси Меҳнат техник инспектори И.Жабборов, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассиси А.Бурхановлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилганда, “Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонаси иш берувчиси жабрланувчи Ж.Жўраевга соғлиғига етказилган зарар пулларини ўз вақтида тўламаётганлиги аниқланди.
“Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонаси иш берувчиси томонидан жабрланувчининг бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан унга соғлиғига етказилган зарар пулларини тўлаб бермаганлиги, мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекцияси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига таллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда “Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонаси иш берувчиси номига жабрланувчи Ж.Жўраевга бир марталик бир йўла тўланадиган нафақа пули 44 994 339 (қирқ тўрт миллион тўққиз юз тўқсон тўрт минг уч юз ўттиз тўққиз) сўм ҳамда ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига етказилган зарар пули 6 135 891 (олти миллион бир юз ўттиз беш минг саккиз юз тўқсон бир) сўмни тўлаб беришликни сўраб, 2021 йил 09 сентябрь куни 01-07/1116-сонли Тақдимнома киритди.
“Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонаси иш берувчиси киритилган Тақдимномага 2021 йил 20 сентябрь куни берган жавобида жабрланувчига соғлиғига етказилган зарар пулларини тўлаб берилганлиги ва тақдимнома талаби бажарилганлигини баён этмаган.
Низони суд тартибида кўриб чиқишлик учун Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекцияси Меҳнат техник инспектори ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими томонидан корхона Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашганлигини инобатга олган ҳолда, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига жабрланувчи Ж.Жўраев манфаатида жавобгар “Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонасига нисбатан Даъво аризаси киритилди.
Шундан сўнг Тошкент шаҳар суди фуқароллик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2021 йилнинг 7 декарбрида жабрланувчи Ж.Жўраевга бир марталик бир йўла тўланадиган нафақа пули 44 994 339 (қирқ тўрт миллион тўқиз юз тўқсон тўрт минг уч юз ўттиз тўққиз) сўмни “Alfa invest” суғурта компаниясидан ундириш бўйича Ажрим чиқарди.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг очиқ суд мажлиси 2021 йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтди ва жабрланувчи Жўраев Жасуржоннинг фойдасига жавобгар “Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонаси ҳисобидан 6 135 891 (олти миллион бир юз ўттиз беш минг саккиз юз тўқсон бир) сўм меҳнат қобилиятини йўқотганлик учун зарар ва 3 000 000 (уч миллион) сўм маънавий зарар пулларини ундириш тўғрисида Фуқарорлик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди томонидан ҳал қилув қарори чиқарилди.
“Alfa invest” суғурта компанияси ҳамда “Balton Тrading (Asia)” хорижий корхонасидан жабрланувчи Ж.Жўраев фойдасига жами 54 130 230 (эллик тўрт миллион бир юз ўттиз минг икки юз ўттиз) сўм ундириш бўйича суд Ажрими ва Ҳал қилув қарори чиқарилди.
Касаба уюшмалари Жиззах вилоят Кенгаши масъул ходимларининг аралашуви билан жабрланувчи Ж.Жўраевнинг ҳуқуқ манфаатлари ҳимоя қилинишига эришилди.
Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори
И.Жабборов
Кенгашнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахасссиси
А.Бурханов