[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

No images found in the content.

23.02.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғона вилоятидаги қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда бўлишди.

Даставвал ишчи гуруҳ аъзолари Фарғона шаҳридаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган «Biotest Medical» масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси фаолияти, меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, имтиёзлар, жамоа шартномасига киритилган банд лар билан яқиндан танишдилар.

Фаолиятини 2017 йилда бошлаган мазкур тиббиёт муассасаси аҳолига урологик , гинекологик, болалар урологияси, рентген хизматларини кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда 108 нафар ходим касаба уюшма аъзосидир.

Амалий ташриф асноси жамоа шартномасига киритиладиган ўзгартиришлар, тегиш ли ҳужжатларни қонунчилик доирасида юритиш, ходимларга етарли шарт­шароитлар яратиб бериш бўйи ча ҳам керакли тавсиялар берилди.

– Кўрсатилган амалий кўмак биз учун айни муддао бўлди, – дейди «Biotest Medical» МЧЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Қобилжон Абдулаҳадов. – Иш фаолиятимизда дуч келишимиз мумкин бўлган кўплаб масалаларга ойдинлик киритиб олдик. Қолаверса, ишчи­ходимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иш ҳужжатларини қонун талабларига мувофиқ ташкил этиш бўйича ҳам ўта муҳим билимларга эга бўлдик.

Ишчи гуруҳ Фарғона шаҳридаги Президент мактаби, Қува туманидаги 59 ­мактабгача таълим ташкилоти, «Қувадон» МЧЖ, «Фарғона йўл қурилиш таъмирлаш» МЧЖ, Фарғона туманидаги 62 ­умумтаълим мактаби, «Баҳодир Лоғон текстиль» МЧЖ, «Фарғона тиббиёт файзи» хусусий корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳам бўлдилар.

Жамшид Эргашев