[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.02.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти кенгашига шаҳрихонлик А.Ғофуровадан мурожаат келиб тушди.

Унда муаллиф тумандаги 10-мактабда 1971 йилдан буён кимё-биология фанидан дарс бериб келгани, 1997 йилда нафақага чиққани, аммо шунга қарамай, бугунга қадар мазкур фанлар бўйича ўқитувчилик қилиб келаётгани, фаолияти давомида зарарли омиллар таъсирида соғлиғини йўқотганини маълум қилиб, бу борада қандай имтиёзлар берилиши хусусида тушунтириш сўраган.

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим?

Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра, тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида ходимда касб касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган ҳолларда ушбу ходим тиббий комиссия томонидан касалликнинг касб билан боғлиқлигини аниқлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-гигиена ва касб касаллик лари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг тегишли клиникаларига юборилиши лозим.

Юқорида номи тилга олинган институтдан хулоса берилган тақдирда, ходим тегиш ли тартибда бир йиллик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган товон ва касбий меҳнат қобилияти маълум даражада йўқотилгани учун зарар тўловлари олиш ҳуқуқига эга.

Кўриклар натижасида маълум бўлдики, А.Ғофурова ҳақиқатдан ҳам касб касаллигига чалинган. Бу ҳақда Санитария-гигиена ва касб касалликлари институти касб касалликлари клиникаси мутахассислари томонидан хулоса берилди. Мурожаат муаллифи айни пайтда тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан текширувдан ўтмоқда. Ҳадемай якуний натижа маълум бўлади.

Кун тартибига қўйилган ҳар қандай муаммонинг тезкор ва қонуний ечими, энг аввало, йўналишни тўғри олиш билан боғлиқ. Чунки айрим ҳолларда муаммо юзасидан масалага дахлдор бўлмаган идораларга эшик қоқиб бориш ортидан фуқаро ортиқча вақт йўқотиши, қолаверса, шашти сусайиб қўл силтаб кетиши ҳам мумкин. Шу маънода кимё ўқитувчисининг касаба уюшмаларига мурожаат қилгани масаланинг ечими сари биринчи қадам бўлди, дейиш мумкин. Зеро, унга тўғри йўл-йўриқ ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билангина кифояланмай, мурожаат касаба уюшмалари назоратида турибди.

Дилшодбек Қаюмов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассиси