14.03.2022. Фарғона вилоятидаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланган “Farg‘onaazot” АЖда маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда иш берувчи ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисининг Жамоа шартномасида белгиланган итиёз ва кафолатлар ижроси бўйича ҳисоботлари тингланди.
Таъкидланганидек, 2021 йилда жамоа шартномаси орқали корхонада меҳнат қилаётган ҳар бир ходим олган даромад миқдори 33 млн. 522 минг сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан сезиларли даражада, яъни 6 млн. 900 минг сўмга ошгани қувонарлидир.
Шунингдек, жамоа шартномаси орқали ёш ходимлар мунтазам равишда маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан қўллаб-қувватлаб келингани қайд этлди. Хусусан, ўтган йили биринчи бор турмуш қураётган 154 нафар ёшларга касаба уюшма қўмитаси томонидан жами 160 млн. сўм иқдорида моддий кўмак берилд. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 86 нафар талабага эса шартнома пуллари корхона томонидан тўлаб берилди.
Ишчи-ходимларни дам олдириш ва тарихий шаҳарларга саёҳатларга олиб бориш ҳам анъанага айланган. Ўтган йили корхона ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фаол ишчи-ходимлар республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатга олиб чиқилди.
Жамоа шартномасида корхонада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг фарзандларига ҳам алоҳида эътбор қаратилган. Шу боис, 2021 йилги ёз мавсумида “Кимёгар” болалар оромгоҳида меҳнаткашларнинг жами 856 нафар фарзандлари имтиёзли равишда соғломлаштирилди.
Жамоа шартномасида шунингдек, ишчилар блан бир қаторда уларнинг оила аъзолари салолматлигини мустаҳкамлаш ва дам олдиришмасаласи ҳам акс этган. Унга мувофиқ ўган 2021 йил давомида санаторийларда ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 277 нафар ходимга йўлланма ажратилди. 17 нафар ходимга саломатлигини тиклаши учун йўлланмалар бепул берилди.
Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш давоида музокараларда сўзга чиққан меҳнаткашлар касаба уюшмаси фаолиятига қониқарли баҳо бердилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати