25.03.2022. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши тизимдаги корхона, ташкилот, муассасаларда жамоа шартномаларининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағиш ланган умумий йиғилишларини бошлади.
Дастлаб тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида кўргазмали ўқув семинар ўтказилди.
Йиғилишларда муассаса ва ташкилотларнинг иш берувчилари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди.
Шунингдек, йиғилишларда таълим муассасаларида мажбурий меҳнатга ва педагог ходимларнинг иш фаолиятига салбий таъсир этувчи омилларга йўл қўймаслик, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш чораларини кўриш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш каби масалалар муҳокама қилиб борилмоқда.
Наманган педагогика коллежи ва вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам юқоридаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Жамоада ўзининг ҳалол меҳнати ва касаба уюшмаси ҳаётидаги фаоллиги учун педагогика коллежининг 3 нафар ҳамда марказнинг 11 нафар аёл ходими шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш мақсадида 15 нафар техник ходимга шаҳар кенгашининг махсус кийим-бош тўпламлари топширилди.
Акмалхон Умаров
таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси наманган шаҳар кенгаши раиси