29.03.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Европа иттифоқи Комиссияси вакилларининг (GSP+) мониторинг миссияси доирасида Ўзбекистонга ташрифи дастурига кўра Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Европа Иттифоқи комиссияси томонидан Европа Иттифоқи Савдо масалалари бош директорати катта маслаҳатчиси Николаос Заимис, Европа Иттифоқи Савдо масалалари бош директорати, ГСП/савдо ва мустаҳкам ривожланиш бўйича мутахассис Кристиана Кальчева, Европа Иттифоқининг Бандлик, ижтимоий масалалар ва интеграция бош директорати бўлим бошлиғи Луис Пратс, Европа Иттифоқининг Бандлик, ижтимоий масалалар ва интеграция бош директорати, эксперт Тина Вард, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси Сиёсий масалалар бўйича вакили Томас Юэт иштирок этди.
Учрашувда Федерация раиси ўринбосари Б.Махмадалиев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолияти, Федерация томонидан GSP+ тизими талабларига амал қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан олиб борилган ишларда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон GSP+ тизимига Преференциялар бош тизими (GSP) доирасида бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинганлиги ва “Cotton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташлаганига алоҳида тўхталди.
Ўз навбатида Европа Иттифоқи делегацияси аъзолари ташрифларининг мақсади ҳақида қисқача тўхталаб, GSP+ тизимининг Ўзбекистон учун амалдаги талаби ўз ниҳоясига етаётганлиги ва келгуси 10 йил учун янги тизим қабул қилинишини маълум қилдилар.
Шунингдек, Европа Иттифоқи делегацияси Ўзбекистонда болалар меҳнатини бартараф қилиш бўйича Ҳукумат томонидан олиб борилган ишларниннг самимий қабул қилинишини, бунда касаба уюшмаларининг роли катта бўлганлигини таъкидлаб, ўз миннатдорчилигини билдирди.
Делегация аъзолари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари билан учрашиб, эга бўлган маълумотлари келгусида таклифлар, техник лойиҳалар ишлаб чиқишда қўл келишини таъкидладилар.
Европа Иттифоқи делегацияси томонидан берилган барча саволларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари томонидан жавоблар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати