[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

31.03.2022. “ОКМК” АЖ ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўйича комиссияси ташаббуси билан “ОКМК” АЖ ёш ишчи ходимлари, ишчи ходимларнинг фарзандлари ва Олмалиқ шаҳар иқтидорли ёшлари ўртасида “Олмалиқ ёш истеъдодлари” кўрик танлови кастинг шаклида бўлиб ўтди. Кастингда рақс ва қўшиқчилик бўйича кўплаб иқтидорли ёшлар, рақс гуруҳлари, хаваскор хонандалар ва хаваскор гуруҳлар иштирок этишди. Кастингдан муваффақиятли ўтишган 20 нафар иштирокчилар иштирокида “Ёшлик-умр баҳори” шиори остида “Олмалиқ ёш истеъдодлари” фестиваль концерт дастури ташкиллаштирилди. Ушбу концерт дастуридан мақсад ишчи ходимлар, уларнинг фарзандлари ва шаҳар ёшлари орасидан хаваскор ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларга ўз истеъдодларини катта сахналарда намоён этишларида имконият яратиб бериш ҳисобланади. Айниқса концерт дастурида комбинатнинг чилангар таъмирловчи, электрогазпайвандловчи, электромонтер ва лаборант каби асосий ишлаб чиқариш сохаларда фаолият юритувчи ишчи ходимларнинг ҳам фаол иштироки бизни қувонтиради.