06.04.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти Кенгашини 2022 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган Ёшлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида “7 апрель – Бутун жаҳон cаломатлик куни” муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Вилоят спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Ёшлар ишлари агентлигининг МФЙлардаги етакчилари, шаҳар ва туманларда ишлаётган ҳодимлар ҳамда ёшлар иштирокида Баркамол авлод балалар спорт мажмуасида юриш марафони ташкил этилди. Марафон давомида 1500 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.