22.04.2022. Роҳилахон турдиева тошлоқ туманидаги 53-оилавий поликлиникада патронаж ҳамшира бўлиб ишлайди. Кутилмаганда бошига кулфат тушди. Уйи ёниб кетди. Аъзоларнинг таянчи ва суянчиғига айланган касаба уюшма қўмитаси биринчилардан бўлиб ёрдамга келди. Аввало, бошпанасини тиклаш учун маблағ ажратилди. Рўзғорини бутлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бу хайрли ишда иш берувчи ҳам бир ёндан қўллаб юборди. Маъмурият томонидан молиявий кўмак кўрсатилди.
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова ҳам ёрдамга ошиқди. Керакли чора-тадбирлар кўрилиб, уй-жойини тезроқ битказиб олиш учун моддий кўмак кўрсатди. Бундай ғамхўрлик ва ёрдамлар Роҳилахоннинг дардига малҳам бўлди.
– Касаба уюшмалари ёрдами туфайли уйимни тезда тиклаб олдим, – дейди Роҳила турдиева. – Оғир кунимда ёлғизлатиб қўймаган, ёрдамини аямаган касаба уюшмаларига кўпдан-кўп раҳмат. Мен мана шундай нуфузли ташкилотнинг аъзоси эканимдан бениҳоя хурсандман.
Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасида 3 минг нафардан зиёд ходим аҳоли саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда. Муҳими, ҳар бир ходим касаба уюшма қўмитасининг эътибори ва ҳимоясида.
Жамшид Эргашев