06.05.2022. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Наманган шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Висол” тантаналар мажмуасида “Инсон қадри улуғ, дийдор ғанимат, хотира-муқаддас” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унга отахон ва онахонлар, соҳада узоқ йилар ишлаб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий педагоглар, устоз ва мураббийлар таклиф этилди.
Тантанали тадбирда Наманган вилояти Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси, Сенатор Икромхон Нажмиддинов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Л.Ганиев, Наманган шаҳар Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси Анваржон Насриддинов сўз олиб, иштирокчиларни самимий табрикладилар.
Тадбир сўнгида меҳнат фахрийларидан М.Бабаев, М.Камолиддинов ва К.Фарҳодовалар сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эъзоз ва эҳтиром учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ўзбекистон Давлат Филармониясининг Наманган вилоят бўлими хонанда ва созандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага бирдк манзур бўлди.
Шунингдек, Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ куни кеча 130 нафар меҳнат фахрийси ҳамда касаба уюшма фаоллари учун Балиқ кўл ва Биби Наима момо зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати