12.05.2022. Меҳнат муносабатларида шундай қоида бор – ходим меҳнатига яраша ҳақ олмаса, ишга қўл учида ёндашадиган бўлиб қолади. Қайсики раҳбар юзага келган вазиятни кўриб-кўрмасликка олса, фаолиятда ҳам олдинга силжиш бўлмайди.
Таассуфки, корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимни қўшимча рағбатлантириш у ёқда турсин, ҳатто, пешона тери билан топилган ҳақини бермайдиган раҳбарлар ҳам йўқ эмас. Бунинг исботини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инс пекциясига келаётган шикоят аризаларида ҳам кўриш мумкин.
Хусусан, «Қувасойцемент» АЖнинг бир гуруҳ ходимлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига айни шу масала юзасидан йўллаган мурожаати Меҳнат инспекцияси масъул ходимларининг саъйҳаракати билан ижобий ечим топди.
Гап шундаки, «Қувасойцемент» АЖ раҳбарининг буйруғи билан 40 нафар ходимнинг иш жадвали Меҳнат кодексининг 95моддаси ва корхона жамоа шартномасининг 6.9.4бандига зид равишда бир томонлама ўзгартириб қўйилган. Оқибатда ишчиларга республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақидан ҳам кам маош тўланиб келинган.
Бундан ташқари, моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги низомнинг 2.1.10банди (республикада ўрнатилган байрамлар муносабати) билан 1 минг 170 нафар ишчиходимга тўланиши лозим бўлган 315 миллион 900 минг сўм, 2.1.9бандига асосан меҳнат таътилига чиққан 196 нафар хизматчига жами 264 миллион 600 минг сўм моддий ёрдам пуллари тўланмаган.
Ишчи-хизматчилар фақат корхона фойдасига ишлаётган бундай «инновацион янгилик»дан дўпписини осмонга отмаган, албатта. Аммо раҳбарият ходимларнинг муддаосини амалга ошириш у ёқда турсин, уларни бафуржа эшитмаган ҳам.
Шундан сўнг ҳақҳуқуқи топталган ишчилар аввал шаҳар, кейин эса вилоят ҳокимлигига бош уриб борадилар. Лекин мутасаддилар шикоят аризасини «ўрнатилган тартибда» кўриб чиқишдан нарига ўтмайди.
Чорасиз қолган ходимлар охироқибат, касаба уюшмаларига мурожаат қилди.
– «Қувасойцемент» АЖ ходимларининг муаммоси ваколат доирасида тегишли қонунқоидаларга биноан ўрганиб чиқилди ва қатор камчиликлар аниқланди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация сининг Фарғона вилояти кенгаши меҳнат инспектори Авазхон Тўрахўжаев. – Биринчидан, корхонанинг 2021 йил 3 декабр даги 232сонли буйруғининг ўзи қонунга зид равишда қабул қилинган. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 95моддасида ходим фақат ишлаб чиқариш зарурати ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилиши, шу давр мобайнида унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланиши белгилаб қўйилган.
Иккинчидан, «Қувасойцемент» АЖ 2021 йил 22 ноябрдаги корхона касаба уюшма қўмитасига – баъзи харажатларни вақтинча тўхтатиш зарурати, хусусан, жамоа шартномасининг баъзи (2.1.2; 2.1.3; 2.1.6; 2.1.8; 2.1.10 ва 9.6) бандларини тўхтатиш бўйича киритган 1256сонли хати корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан рад этилганига қарамай, иш берувчи ўз билганича иш тутган. Ҳолбуки, Меҳнат кодексининг 53модда талабларига кўра жамоа шартномасига тарафларнинг ўзаро розилиги билан ўзгартириш ва қўшимча киритиш мумкин дейилган.
Аниқланган камчиликлар бўйи ча вилоят кенгаши ходимларнинг ҳақҳуқуқларини ҳимоя қилиб, тақдимнома киритган. Бироқ иш берувчи молиявий кўрсаткичлари аввалги йиллардагига нисбатан камайгани, кунлик цемент сотиш миқдори 400700 тоннани ташкил қилаётгани, натижада хомашё омборлари тўлиб кетганлиги ва бошқа важкорсонлар билан қонуний талабни бажаришдан бош тортади.
Шундан сўнг Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд 2022 йил 7 апрелда ходимлар – Г.Исомиддиновага 760 минг сўм, У.Аҳмаджоновга 1 миллион 230 минг сўм, Ш.Юсуповага 2 миллион 458 минг 176 сўм, Н.Маҳкамовага 270 минг сўм, Н.Абдувалиевага 1 миллион 350 минг сўм меҳнат ҳақи ундириш ҳамда жамиятнинг бош қа ишчиходимларининг иш ҳақи шаклидаги тўловларини ҳам ундириш тўғрисида хусусий ажрим чиқарди.
Яқинда «Қувасойцемент» АЖнинг бир гуруҳ хизматчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига миннатдорлик мактуби юборди. Унда қуйидаги сўзлар битилган: «Ҳурматли Қудратилла Мирсоатович!
Бизга йил бошидан жамоа шартномасида белгиланган имтиёзлар қўлланилмай, ойлик маошларимиз ўз вақтида берилмай келаётгани юзасидан кўп жойларга мурожаат қилдик. Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади. Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг ёрдами билангина мушкулимиз ариди.
Жамиятнинг иқтисодий-ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашда Федерациянинг алоҳида ўрни борлигига яна бир бор амин бўлдик. Биз айни дамда касаба уюшмаларига аъзо эканлигимиздан фахрланамиз.
Сиз ва ушбу тизимда фаолият юритаётган барча ходимларга, хусусан, вилоят кенгаши мутасаддиларига чексиз миннатдорлик билдирамиз».
Ғуломжон Мираҳмедов