[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.05.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил мўлжалланган Ёшлар дастури ижроси доирасида жорий йилнинг 13-14 май кунлари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида вилоятдаги бир гуруҳ ёш ишчи-ходимлар ва меҳнаткашларнинг оила аъзолари ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида улар пойтахтимизда барпо этилган “Ғалаба боғи” ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи, шунингдек Ўзбекистон тарихи давлат музейи, “Янги Ўзбекистон боғи”, “Занги ота” зиёратгоҳларида бўлдилар.

“Тошкент шаҳрига биринчи келишим” – дейди Навоий вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамшираси Ҳафиза Эргашева. “Мустақиллик йилларида янгидан чирой очган шаҳар манзараларидан баҳраманд бўлдим, айниқса янгидан қурилган осмонўпар бинолар, умуман олганда улуғ тарихимиз ва бугунги тараққиётимизга гувоҳ бўлиб, олам-олам таассурот билан қайтдим. Ана шундай мазмунли ҳордиқ ва зиёрат учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасиясига ҳамда Федерациянинг Навоий вилояти Кенгаши раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни  билдираман”.

Шунингдек, “Мен бу саёҳатдан мазмунли ҳордиқ олдим ва янги дўстлар орттирдим” -дейди Хатирчи тумани “Ўзбекистон” МФЙда истиқомат қилувчи, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи Сулейманов Сагит Камил ўғли. “Бугунги Тошкентнинг ўзгаришларини кўриб, гапнинг очиғи қалбимда ажиб бир ҳис туйғу жўш урди. Шундай гўзал ва бетакрор она Ватаним – Ўзбекистонда яшаётганимдан фахрландим. Бу каби саёҳатлар биз ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбияланишимизда, Ватанга садоқат, меҳр ва муҳаббатли бўлишимизда, тинч ва осойишта юртимизни асраб-авайлашимизга, тинчлик қадрига етишимизга ундаши шубҳасиздир”.

Ушбу саёҳатлар давомида ёш ходимларга пойтахт ва пойтахт вилоятидаги тарихий қадамжолар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Дилафрўз Ўразова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси