[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тошкент Давлат Юридик Университети республикадаги барча олий таълим муассасаларининг талабалари учун танлов эълон қилди. Танловнинг саралаш босқичига старт берилди ва интернет тармоғидаги www.tanlov.kasaba.uz сайти орқали 31 майга қадар давом этади.

Танловнинг саралаш босқичи тест шаклида бўлади ва иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид саволларга жавоб беришлари лозим.

Бунинг учун www.tanlov.kasaba.uz сайтига кириш кифоя.

Танловнинг Республика босқичи оғзаки савол-жавоб тарзда ташкил этилади ва талабаларнинг билимини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси бевосита суҳбат олиб боради.

 

Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:

1-ўрин: телевизор;

2-ўрин: ноутбук;

3-ўрин: планшет.

Танлов талабаларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда.