Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси 2022-2023 ўқув йиллари учун кундузги таълимнинг бакалавр йўналиши бўйича абитуриентлар қабулини эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги 5227-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур нодавлат таълим муассасаси меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб беради.
Хусусан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг “Меҳнат соҳасини бошқариш” факультетига:
– Меҳнат мухофазаси ва саноат хавфсизлиги (тармоқлар бўйича);
– Хаёт фаолияти хавфсизлиги;
– Инсон ресурсларини бошқариш;
– Ижтимоий иш;
– Психология;
– Менежмент;
– Юриспруденция йўналишларида таълим олиш учун талабалар қабул қилинади.
Академияда ўқиш ўзбек ва рус тилларида тўлов-контракт асосида олиб борилади. Ўқиш муддати 4 йил.
Қабул учун абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Ректор номига ариза;
- Паспорт нусхаси;
- Ўрта махсус маълумот тўғрисида диплом ёки 11-синфни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатноманинг нусхаси;
- Абитуриентнинг 3х4 ҳажмдаги фотосурати.
Ҳужжатлар 2022 йил 20 июндан 20 августгача Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Алишеробод” МФЙ, Миллий боғ кўчаси, 7-уй манзили ёки https://atso.mdg.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.
Қабул жараёнлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни (71) 265-01-64, (71) 265-01-54 телефон рақамлари ва https://atso.mdg.uz веб-сайти орқали олишингиз мумкин.