[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.06.2022. Жорий йилнинг 27 май кунида Навоий вилояти Маърифат ва маънавият марказида “Корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи ва ходим ўртасидаги долзарб муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, меҳнат қонунчилигидаги амалиётни ўрганиш” мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят суди судьялари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши масъул ходимлари, вилоят меҳнат бош бошқармаси ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича ОБДУСМАНинг Навоий вилояти вакили иштирок этдилар.

Барчамизга маълумки, кейинги йилларда иш берувчиларнинг ишчи-ходимларни меҳнат қонунчилигига амал қилмасдан ишдан бўшатиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бунинг натижасида меҳнаткашлар томонидан ҳокимиятларга, касаба уюшмалари меҳнат инспекцияларига шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаатлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Манашу масалалар юзасидан мазкур тадбирда Навоий вилоят фуқоролик ишлари бўйича суди судьяси Феруз Ҳамидов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши аппаратининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Алишер Раҳматов, вилоят бандлик бош-бошқармасининг меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нодир Жўраевлар сўзга чиқиб меҳнат қонунчилиги ҳамда ходимларни ишдан бўшатиш тартиб-қоидалари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда турли корхона, ташкилот ва муассасалардан уч юздан ортиқ киши иштирок этди. Тадбир сўнгида қатнашчилар меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ муаммолар юзасидан турли саволларига қониқарли жавоб олдилар.