03.06.2022. Жорий йилнинг 30 май куни “Навоий сув таъминот” масъулияти чекланган жамиятида шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари, кадрлар бўйича инспекторлари ҳамда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари иштирокида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 25 февралдаги КК-17/247-сонли хати ижроси юзасидан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши Меҳнат инспекцияси томонидан “Ўзсувтаъминот” масъулияти чекланган жамияти ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимларида техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилишга оид, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказилган эди. Жамоатчилик назорати олиб бориш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан жамиятда амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Навоий вилоят кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Рахматов ва меҳнат техник инспектори М.Камбаровалар сўзга чиқиб, жамиятнинг шаҳар ва туманларида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хатто ва камчиликлар, уларнинг ечимлари бўйича сўзга чиқиб, масъул ходимларни ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашишлари, меҳнат қонунчилиги ҳамда меҳнат муҳофазаси қилиш йўналишида қонунчиликда белгиланган тартибда ишни ташкил этишлари ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Семинар сўнгида иштирокчилар меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик билан боғлиқ муаммолар юзасидан турли саволларига қониқарли жавоб олдилар.
М.Камбарова
ЎзКУФ Навоий вилоят кенгаши Меҳнат техник инспектори