[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.06.2022. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши раиси Шокир Аллаберганов бошчилигида масъул ходимлар Гурлан тумани кенгаши ва тумандаги бошланғич ташкилотларда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Асосий эътибор аъзолардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимига қаратилди.

– Гурланда тармоқ тасарруфидаги 10 та бош ланғич ташкилот бор. Улар 468 нафар аъзони ўз атрофида бирлаштирган, – дейди Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши Гурлан тумани кенгаши раиси Отабек Ҳасанов. – Ҳар бир аъзони ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпмиз.

Вилоят кенгаши мутасаддилари 26 нафар касаба уюшма аъзоси фаолият кўрсатаётган Гурлан тумани ахборот кутубхона марказида ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Меҳнат муҳофазасини кучайтириш, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида эса 55 нафар касаба аъзоси фаолият кўрсатади. Бошланғич касаба уюшма қўмитаси белгиланган режа асосида иш берувчи билан ҳамкорликда бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Юқори ташкилот томонидан бошланғич қўмитага амалий ёрдам кўрсатилди. Айрим тушунмовчиликлар тегишли тартибда бартараф қилинди.

Вилоят статистика бошқармасида ўтказилган сайёр қабул ҳам кўплаб саволларга жавоб бергани билан алоҳида аҳамият касб этди. Касаба уюшма аъзолари истак ва талабларини баён қилиб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси масъулиятини ошириш бўйича ўз таклифларини бердилар.

Шунингдек, ҳарбий қисмда ўтказилган «Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган имтиёзлар» мавзусидаги давра суҳбати ҳар томонлама фойдали бўлди. Тадбирга вилоят адлия ҳамда мудофаа бошқармаларидан ҳам масъуллар таклиф қилингани туфайли ҳарбийлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга тўлақонли жавоб олдилар.

– Бу каби тадбирлардан кўзлаган мақсадимиз аъзоларнинг хоҳиш ва истаклари асосида галдаги вазифаларимизни белгилаш, эътибордан четда қолиб кетаётган жиҳатларга иш берувчиларнинг эътиборини жалб қилиш, аъзоларни қўллаб-қувватлашни кучайтиришдир, – дейди Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари Руслан Бобожонов.

Муҳаббат Тўрабоева