[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.07.2022. Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бирлашган қўмитаси ўз тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, Термиз шаҳридаги «Сурхон ипаги» ҳамда «SSS YUBILEYNIY» масъулияти чекланган жамиятларида ўтказилган учрашувларда касаба уюшма аъзолари иштирок этишди.

Мулоқотларда конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти, инсон қадрини улуғлашдаги ўрни ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Қайд этилганидек, лойиҳада амалдаги ҳуқуқий қомусимизнинг 60 дан ортиқ моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда. Қатор янги модда ва нормалар киритилиши кутилмоқда. Тадбирларда атрофлича фикр алмашилди. Касаба уюшма аъзоларининг таклиф-мулоҳазалари ва муаммолари тингланди.

Рустам Давлатов