– Болалар учун таътилнинг энг қизиқарли даври «Гулзор»да ўтишига ишонаман, – дейди ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассиси Феруза Базарова. – Оромгоҳимизда болажонларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароит яратилган. Малакали ва фаол етакчиларни жалб этган ҳолда болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун турли кўнгилочар дастурлар, спорт ва бадиий танловлар уюштириш режалаштирилган. Ўйлайманки, улар 12 кун давомида олам-олам таассурот олишади.
Оромгоҳга келган болалар юз-кўзларида порлаб турган қувонч уларнинг мамнунлигини ифода этмоқда.
– Табиати жуда гўзал, об-ҳавоси ўта тоза, салқин жой экан. Менга жуда ёқди. Мириқиб ҳордиқ чиқаряпмиз. Биз жонажон Ўзбекистонимиз ҳамиша мана шундай тинч, осуда ва серфайз, дўстларга бағри очиқ бўлишини истаймиз, – дейди нукуслик Фарангиз Махсетбаева.