29.08.2022. Касаба уюшмалари томонидан аъзоларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу кунларда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ташкил қилинаётган тадбирлар мингминглаб одамларга қувонч бахш этмоқда.
Яқинда АСМ ходимлари касаба уюшмалари томонидан Хонқа тумани «Ёш куч» маҳалласидаги 31 нафар болакайнинг суннат тўйлари ўтказилди.
– Тўйболаларнинг кўпчилиги шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ишчиларининг фарзандлари, – дейди АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шавкат Сафарбоев. – Ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган ушбу ўйдан бутун қишлоқ аҳли миннатдор бўлди.
«Орзу» тўйхонасида кечган тантанада касаба уюшмалари томонидан тўйболаларга машина, веелосипед ва кийим-кечаклар совға қилинди.
Муҳаббат Тўрабоева