02.09.2022. Кексаларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш бизнинг миллатимизга хос бўлган фазилат ва қадриятдир.
Мамлакатимизда хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Истиқлолимизнинг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар холидан хабар олинди.
– Бу азалий, миллий, ўзбекона қадриятларимиздан. Қариси бор уйнинг париси бор деб бежиз атмаган халқимиз. Отахон ва онахонларимиз, устозларимиз, кўп йил меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийларимиз билан ҳамиша фахрланамиз. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ишимизда кўп асқотади. Улардан нафақат байрамларда, балки доимий равишда хабар оламиз, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев.
Эъзозланган фахрийларнинг тилида ва дилида шукроналик. Улар юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, бошлаган ишларимиз ҳамиша хайрли бўлишини Аллоҳдан сўраб дуодалар.
Бу каби тадбирлар вилоятдаги барча тармоқ касаба уюшмалари томонидан туман-шаҳарларда ўтказилиб, меҳнат фахрийлари энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги билан қутланмоқда.
Шоҳсултон Тўхтаматов