02.09.2022. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги кенг тантана қилинаётган ушбу шукуҳли кунларда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлар қаторида ижтимоий лойиҳалар ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалардан бўлган ходимлар фарзандларини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ўқув қуроллари ва дарсликлар совға қилинди.
Янги ўқув йили олдидан ушбу тадбир болажонлар ва уларнинг ота-оналарини жуда қувонтирди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати