06.09.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилаётган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ва “Энг яхши ёшлар етакчиси” республика танловининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилмоқда.
Айни дамда “Энг яхши маҳалла раиси” танлови бўлиб ўтмоқда. Унда туман ва шаҳар босқичи ғолиблари ўз тақдимотлари билан иштирок этишмоқда. Ҳакамлар ҳайъати томонидан вилоят ғолиби аниқланиб танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун юбрилади.
P/S Танловнинг Республика-финал босқичида 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаганларга қуйидаги махсус мукофотлар “Президент совғаси” тариқасида тақдим этилади:
1-ўрин соҳибига – диплом ва “Жентра” автомобили;
2-ўрин соҳибига – диплом ва “Кобальт” автомобили;
3-ўрин соҳибига – диплом ва “Спарк” автомобили тантанали равишда топширилади.
Шунингдек, танловнинг қолган 11 нафар иштирокчиси 30 000 000 (ўттиз миллион) сўмдан пул маблағлари билан рағбатлантирилади.