[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.09.2022. Ёз мавсумида меҳнаткашлар фарзандларини соғломлаштириш, уларни мазмунли дам олдириш ҳамда мавжуд болалар оромгоҳлари фаолиятларининг таҳлилига бағишланган Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг Кенгайтирилган йиғилиш тарзида бўлиб ўтди.

Ёз мавсумида Тошкент вилоятидаги оромгоҳларда болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳи, мутасадди бошқарма, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўзаро ҳамжиҳатликда уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Мавсум давомида вилоят бўйича жами 160 та оромгоҳда 52 352 нафар болани соғломлаштирилишига эришилди ва белгиланган режа 110,4 фоизга бажарилди.
Шундан 13 148 нафар бола (режа 12841) 16 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳда, 39 204 нафари (режа 34 560) 144 та соғломлаштириш майдончаларида дам олдирилгандиги тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, “Энг намунали болалар оромгоҳи”, “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари ҳамда болалар оромгоҳлари ходимлари” кўрик-танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди.

Унга кўра 13 та номинацияда ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг совғалари тақдим этилди. “Энг яхши ҳамкор” номинацияси, “Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг фаол етакчи” ,“Энг масъулиятли ташкилотчи”, “Энг намунали стационар болалар оромгоҳи” ,“Энг намунали болалар соғломлаштириш майдончаси”, “Энг яхши пазанда” номинациялари ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.