12.09.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан «Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан дадил қадамлар!» мавзусида видеоконференцалоқа шаклидаги онлайн семинар ўтказилди.
Унда вилоят студияси орқали вилоят оила ва хотин-қизлар, бандлик, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, савдо саноат палатаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари ва туман-шаҳар студияларидан эса ҳамкор ташкилотларнинг туман-шаҳар бўлимлари масъул ходимлари иштирок этдилар.
Семинарни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Э.Нуралиев кенгаш томонидан ҳудудларда мажбурий меҳнатга йул куймаслик, миллий ва халкаро мехнат стандартларига риоя этилиши борасида олиб борилаётган ишлар хусусида алохида тухталди.
Шунингдек, пахта йиғим-терими мавсумида теримчиларга зарур шарт-шароитларнинг яратилиши, мехнаткашлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилиши кайд этилди.
Ўқув-семинарда пахта кластерлари, фермер хўжаликларида ходимларни адолатли ишга ёллаш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалалари хам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати