15.09.2022. Куни кеча Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоятдаги олий таълим муассасаларининг 600 нафар биринчи курс талабалари ўртасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Тадбир дамовида ёш тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ижодий ишлари кўргазмаси намойиш этилди.
Учрашув “Ёшлар маркази”нинг мажлислар залида ташкил этилиб, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши томонидан ёшлар учун яратиб берилган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг роли тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Учрашув ёшлар ва раҳбарлар орасида савол-жавоб, таклиф ва музокараларга бой бўлди. Талабалар қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб ва тавсиялар олдилар.
Жўраев Достонбек
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси