[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.09.2022. Сўх туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби директори адолатхон Нишонова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига мурожаат қилиб, меҳнатга оид бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий кўмак сўради.

Мурожаат кенгашнинг меҳнат­ҳуқуқ инспектори томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида Адолатхон нишонова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишида қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди. Бу ўринда иш берувчи бир қатор хатоликларга йўл қўйган.

Меҳнат кодексининг 182­моддасида «интизомий жазо бевосита ножўя хатти­ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти­ҳаракат аниқлангандан бош лаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади. интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади» деб белгиланган.

Аммо Адолатхон нишонова томонидан йўл қўйилган камчиликлар 2022 йилнинг февраль ойида аниқланган бўлса­да, у билан тузилган меҳнат шартномаси олти ойдан сўнг август ойида бекор қилинган. Бу эса ўз­ўзидан қонун талаблари бузилишига олиб келган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва Адолатхон нишоновани ишга тиклаш бўйича тақдимнома юборилди. Ушбу тақдимномага асосан А. Нишонова 1-­умумий ўрта таълим мактаби директори вазифасига ишга тикланди.

Мансуржон Усмонов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори