28.09.2022. Жиззах шаҳридаги 1-оила вий поликлиника ҳамшираси Мухлиса Мустафоева Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгашига арз билан келди.
У муассасада 1 штат бирлигида патронаж ҳамшираси сифатида ишлаб, туғуруқ таътилига чиққан. Аммо таътил муддати тугагач, ишга қайтишига иш берувчи томонидан қаршилик қилинган.
Мазкур мурожаат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ўрганилиб, иш берувчига оғзаки тушунтириш берилган. Шундан сўнг 2022 йил 1 июлда 64-к сонли ишга қайтиши тўғрисида буйруқ расмийлаштирилган. Лекин тўлиқ штатга эмас, балки 0,5 га.
Мухлиса Мустафоева бундан норози бўлиб, қайта мурожаат йўллади.
Унинг иккинчи арзини ўрганиш давомида иш берувчига нисбатан 2022 йил 16 август кунги бажарилиши шарт бўлган №18-сонли ёзма кўрсатма берилди. Натижада иш берувчининг 2022 йил 25 августдаги «Меҳнат шартларига ўзгартиш киритиш тўғрисида»га №120-сонли буйруғига асосан, М. Мустафоевага яна 0,5 ҳамширалик штат бирлиги қўшиб берилишига эришилди.
Муқимбой Исмоилов