[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.10.2022. Устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни умумхалқ байрами – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан табриклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида узоқ йиллар давомида ишлаб, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий устозлар иштирок этди. Уларни байрам муносабати билан табриклаш ҳамда эъзозлаш ниятида Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, вилоят ҳокимлигининг кексалар ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Фарход Омонов ҳам иштирок этиб, уларга қалб сўзларини йўллашди. Ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир бир дастурхон атрофидаги суҳбат ҳамда табриклар билан давом этди.